You are currently viewing РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ ЁРДАМИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА БЎЛИБ ЎТДИ

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ ЁРДАМИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти Галлаорол умумий ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази биргаликда марказининг малакали мутахассислари жойлардаги мутахассислар билан биргаликда беморларни кўриклари ўтказилди. Хусусан жорий йилнинг 23 сентябр куни марказнинг  мутахассислари Жиззах вилояти сурункали бош мия кон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларни кўрикдан ўтказилди ва уларга керакли тавсиялар ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилди, жумладан Галлаорол туманида 83 га якин беморларга амалий ёрдам берилди. Бундан ташкари махаллий шифокорларга сохага оид семинар треннинг ва мастер класс ўтказилди. Семинар треннинг давомида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигида замонавий диагностика ва даволаш усуллари хакида сўз юритилди.

 

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, хозирда унинг учта филиали ташкил килинган бўлиб яқин кунларда эса унинг Сирдарё вилоятида навбатдаги филиали очилиши кутилмоқда.

Fikr bildirish