РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НУКУС ШАХРИДА ИШ БОШЛАДИ

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НУКУС ШАХРИДА ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Халмуратов номидаги куп тармоқли клиникаси қон-томир жарроҳлиги бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус минтақавий филиали очилди.

Филиалда маъсул мутахассислар, яьни невропатолог, қон-томир жарроҳи ва УТТ шифокорлари тўлақонли иш фаолиятини бошлади ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахри А Халмуратов номидаги кўп тармоқли клиникаси ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази томонидан ўзаро келишиб олинди.

– Биринчи куниёқ илк маротаба очилган филиалда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахри Халмуратов номидаги кўп тармоқли клиникаси ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази мутахассислари биргаликда беморларнинг кўригини бошлаб юборишди, — дейди РХАИМ директори, академик Шавкат Каримов. — Эндиликда филиалда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларга малакали ёрдам ташкиллаштирилади. Шунингдек, бу ерда уйқу артерияларида турли реконструктив амалиётларни ўтказиш режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, халқимизга малакали юқори технологик амалиётларни Қорақалпоғистон Республикасида хам ўтказиш имкониятини беради.

 

Бундан ташқари Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази Қорақалпоғистон Республикаси Нукус филиалида илк маротаба академик Каримов Ш.И. бошчилигида шифокорларга сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигига бағишланган семинар треннинг ўтказилди. Семинар треннинг давомида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигида замонавий диагностика ва даволаш усуллари хакида сўз юритилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг малакали мутахассислари доимий равишда ҳудудларга чиқиб, беморларни кўрикдан ўтказмоқда ҳамда уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, куни кеча улар Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида бўлишди. Кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган, ишемик инсульт ва миокард инфарктини ўтказган беморларни ташхислаш ва даволашда маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатилди. 150 га яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди.

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Нукусда унинг тўртинчи филиали ишга тушди.

Fikr bildirish