РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИШ БОШЛАДИ

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази биргаликда Хоразм вилояти куп тармоқли клиник шифохонаси қон томир жарроҳлиги бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиали очилди.

Филиалда маъсул мутахассислар, яьни невропатолог, қон-томир жарроҳи ва УТТ шифокорлари тўлақонли иш фаолиятини бошлади ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалари Хоразм вилояти куп тармоқли клиник шифохонаси қон томир жарроҳлиги бўлими ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази томонидан ўзаро келишиб олинди.

— Биринчи куниёқ  илк маротаба очилган филиалда Хоразм вилояти куп тармоқли клиник шифохонаси қон томир жарроҳлиги бўлими ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази мутахассислари биргаликда беморларнинг кўригини бошлаб юборишди, — дейди РХАИМ директори, академик Шавкат Каримов. — Эндиликда филиалда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларга малакали ёрдам ташкиллаштирилади. Шунингдек, бу ерда уйқу артерияларида турли реконструктив амалиётларни ўтказиш режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, халқимизга малакали юқори технологик амалиётларни Хоразм вилоятида хам ўтказиш имкониятини беради.

Бундан ташқари Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази Хоразм филиалида илк маротаба академик Каримов Ш.И. бошчилигида шифокорларга сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигига бағишланган семинар треннинг ўтказилди. Семинар треннинг давомида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигида замонавий диагностика ва даволаш усуллари хакида сўз юритилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг малакали мутахассислари доимий равишда ҳудудларга чиқиб, беморларни кўрикдан ўтказмоқда ҳамда уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, куни кеча улар Хоразм вилояти Қўшкўпир  туманида бўлишди. Кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган, ишемик инсульт ва миокард инфарктини ўтказган беморларни ташхислаш ва даволашда маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатилди. 150 га яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди.

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Хоразмда унинг бешинчи филиали ишга тушди.

Fikr bildirish