You are currently viewing РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ ЁРДАМИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЕРОБОД ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ ЁРДАМИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЕРОБОД ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сурхондарё вилояти соғликни сақлаш бош бошкармаси ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази биргаликда марказининг малакали мутахассислари жойлардаги мутахассислар билан биргаликда беморларни кўриклари ўтказилди. Хусусан жорий йилнинг 26-27 март кунлари марказнинг бир гурух  мутахассислари Сурхондарё вилояти Шеробод туманида сурункали бош мия кон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларни кўрикдан ўтказилди ва уларга керакли тавсиялар ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилди, жумладан Шеробод туманида 120 га якин беморларга амалий ёрдам берилди. Бундан ташкари махаллий шифокорларга сохага оид семинар треннинг ва мастер класс ўтказилди. Семинар треннинг давомида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигида замонавий диагностика ва даволаш усуллари хакида сўз юритилди.

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, хозирда унинг иккита филиали ташкил килинган бўлиб яқин кунларда эса унинг Хоразм вилоятида навбатдаги филиали очилиши кутилмоқда.

 

Fikr bildirish