You are currently viewing РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ИШ БОШЛАДИ

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жиззах вилояти  Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази биргаликда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали жарроҳлик бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Жиззах вилояти минтақавий филиали очилди.

Филиалда маъсул мутахассислар, яьни невропатолог, қон-томир жарроҳи ва УТТ шифокорлари тўлақонли иш фаолиятини бошлади ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалари Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш маъсуллари ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази томонидан ўзаро келишиб олинди.

– Биринчи куниёқ илк маротаба очилган филиалда Республика хирургик ангионеврлогия ихтисослашган маркази директори, академик Шавкат Каримов томонидан мутахасисларга семинар треннинг ўтказилди. Семинар треннинг давомида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигида замонавий диагностика ва даволаш усуллари хакида сўз юритилди. Эндиликда филиалда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларга малакали ёрдам ташкиллаштирилади. Шунингдек, бу ерда уйқу артерияларида турли реконструктив амалиётларни ўтказиш режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, халқимизга малакали юқори технологик амалиётларни Жиззах вилоятида хам ўтказиш имкониятини беради.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг малакали мутахассислари доимий равишда ҳудудларга чиқиб, беморларни кўрикдан ўтказмоқда ҳамда уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, куни кеча улар Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида бўлишди. Кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган, ишемик инсульт ва миокард инфарктини ўтказган беморларни ташхислаш ва даволашда маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатилди. 100 га яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди.

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Жиззах вилоятида унинг олтинчи  филиали ишга тушди.

Fikr bildirish