РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ТОШКЕНТ ШАХРИДА ИШ БОШЛАДИ

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИНИНГ НАВБАТДАГИ ФИЛИАЛИ ТОШКЕНТ ШАХРИДА ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази  Тошкент шахар 7- сон клиник шифохонаси биргаликда 2021 йил 21 апрель куни  Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган марказининг Тошкент шахар филиали очилди.

Филиалда масъул мутахассислар, яьни невропатолог, жарроҳ ва УТТ шифокорлари тўлақонли иш фаолиятини бошлади ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалари Тошкент шахар 7- сон клиник шифохонаси ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази томонидан ўзаро келишиб олинди.

Шу куни шифокорларга сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигига бағишланган кичик семинар треннинг ташкил қилинди. Тренинг давомида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигида замонавий диагностика ва даволаш усуллари хакида сўз юритилди.

Эндиликда филиалда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларга малакали ёрдам ташкиллаштирилади. Шунингдек, бу ерда уйқу артерияларида юқори технологик реконструктив амалиётларни ўтказиш режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, халқимизга малакали юқори технологик амалиётларни Тошкент шахар 7- сон клиник шифохонасида ҳам ўтказиш имкониятини беради.

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, хозирда унинг иккита филиали ташкил килинган бўлиб яқин кунларда эса унинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахрида ва Хоразм вилоятида навбатдаги филиаллари очилиши кутилмоқда.

Fikr bildirish