You are currently viewing 2021 йил 12 февраль куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида амалий ёрдам кўрсатилди ва даволаш тактикалари хакида семинар тренинг ўтказилди

2021 йил 12 февраль куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида амалий ёрдам кўрсатилди ва даволаш тактикалари хакида семинар тренинг ўтказилди

Навбатдаги сафар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси билан биргаликда 2021 йил 12 февраль куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги мавжуд беморларни навбатдаги кўрик бўлиб ўтди. Кўрик давомида Бешариқ туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган беморлар, ишемик инсульт ва миокард инфаркти ўтказган беморларга ташхислаш ва даволашда амалий ёрдам кўрсатилди.

Текширувлар давомида брахиоцефал артериялар зарарланишлари ва уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлари мавжуд беморлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази бир қатор мутахассислари томонидан малакали тиббий текширувдан ўтказилди.

Кўрик давомида 70 га яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканирлаш текшируви бажарилди. Текширув давомида уйқу артерияларида ўзгаришлар аниқланган беморлар Республика хирургик ангионеврология маркази бир қатор малакали мутахассислари ва Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан биргаликда кўрилиб керакли тавсиялар берилди. Ўтказилган амалий ёрдам натижасида кўплаб беморлар керакли тавсияларни олишди ва кейинги даво муолажалари биргаликда белгилаб олинди.

Бундан ташқари Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига диагностика алгоритмлари ва даволаш тактикалари хакида семинар тренинг ўтказилди.

Fikr bildirish