You are currently viewing 2021 йил 11 февраль куни Наманган вилояти Турақўрғон туманида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги мавжуд беморларни навбатдаги кўрик бўлиб ўтди

2021 йил 11 февраль куни Наманган вилояти Турақўрғон туманида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги мавжуд беморларни навбатдаги кўрик бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси билан биргаликда 2021 йил 11 февраль куни Наманган вилояти Турақўрғон туманида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги мавжуд беморларни навбатдаги кўрик бўлиб ўтди. Кўрик давомида Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган беморлар, ишемик инсульт ва миокард инфаркти ўтказган беморларга ташхислаш ва даволаш тактикаларни аниклашда амалий ёрдам кўрсатилди

Текширув давомида бош мияга қон олиб борувчи брахиоцефал артериялар зарарланишлари ва уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлари, патологик деформациялар мавжуд беморлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази бир қатор мутахассислари томонидан малакали тиббий текширувдан ўтказилди.

Кўрик давомида 90 га яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканирлаш текшируви бажарилди. Текширув давомида уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлари ва патологик деформациялари аниқланган беморлар Республика хирургик ангионеврология маркази бир қатор малакали мутахассислари ва Тўрақўрғон тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан биргаликда кўрилиб керакли тавсиялар берилди. Ўтказилган амалий ёрдам натижасида кўплаб беморлар керакли тавсияларни олишди ва кейинги даво муолажалари биргаликда белгилаб олинди.

Fikr bildirish