2020 йил 11 декабр куни Сирдарё вилояти Гулистон шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик ташкил этилди

2020 йил 11 декабр куни Сирдарё вилояти Гулистон шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази, Сирдарё вилояти соғликни сақлаш бош бошкармаси билан биргаликда 2020 йил 11 декабр куни Сирдарё вилояти Гулистон шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик ташкил этилди. Кўрик давомида Гулистон шахар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида 100 дан ортиқ беморларга уйқу артериялари юқори технологик дуплекс сканирлаш текширувлари бажарилди.

 Текширув давомида уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлари ва патологик деформациялари мавжуд беморлар Республика хирургик ангионеврология маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Юлбарисов А.А., Республика хирургик ангионеврология маркази невролог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Ахматов О.М., Республика хирургик ангионеврология маркази шифокор жаррохи Джалилов А.А. ва Гулистон шахар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан биргаликда кўриклар ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди. Ўтказилган амалий ёрдам натижасида кўплаб беморлар керакли тавсияларни олишди, кейинги даво муолажалари белгилаб олинди.

Fikr bildirish