You are currently viewing 20 ва 21 январ кунлари Бухоро вилояти, Бухоро шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик болиб ўтди

20 ва 21 январ кунлари Бухоро вилояти, Бухоро шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик болиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази, Бухоро вилояти соғликни сақлаш бош бошкармаси ва Республика Шошилинч тиббий йордам илмий маркази Бухоро филиали билан биргаликда 2021 йил 20 ва 21 январ кунлари “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик ташкил этилди. “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида 60 дан ортиқ беморларга уйқу артериялари юқори технологик дуплекс сканирлаш текширувлари бажарилди. Текширув давомида уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлари ва патологик деформациялари мавжуд беморлар Республика хирургик ангионеврология маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Юлбарисов А.А., Республика хирургик ангионеврология маркази невролог шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Ахматов О.М., ва Бухоро шахар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан биргаликда кўриклар ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди. Ўтказилган амалий ёрдам натижасида кўплаб беморлар керакли тавсияларни олишди, кейинги даво муолажалари белгилаб олинди.

Fikr bildirish