You are currently viewing 12 ва 13 январ кунлари Жиззах вилояти, Жиззах шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик болиб ўтди

12 ва 13 январ кунлари Жиззах вилояти, Жиззах шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик болиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази, Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали билан биргаликда 2021 йил 12-13 январ кунлари Жиззах вилояти Жиззах шахрида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги” мавжуд беморларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги кўрик ташкил этилди. Кўрик давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида шифохоналарида 80 дан ортиқ беморларга уйқу артериялари юқори технологик дуплекс сканирлаш текширувлари бажарилди.

 

Текширув давомида уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлари ва патологик деформациялари мавжуд беморлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Алиджонов Х.К., Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази қабул бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Мўминов Р.Т., марказ кардиолог шифокори Нурматов Д.Х. ва Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали шифокорлари билан биргаликда кўриклар ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди. Ўтказилган амалий ёрдам натижасида кўплаб беморлар керакли тавсияларни олишди, кейинги даво муолажалари белгилаб олинди.

Fikr bildirish