Функционал диагностика

Функционал диагностика замонавий тиббиётнинг муҳим бўлимидир. Функционал диагностика ёрдамида олинган маълумотлар, соматик аномалияларни аниқлаш учун тадқиқотлар натижаларини тўлдиради.

Барча тизимлар ва аъхзолар ўзаро  боғланган. Масалан, асаб тизими функционал ҳолатининг ўзгариши турли аломатларни келтириб чиқаради. Кўпинча тўғри текширувсиз аниқ ташхис қўйиш мумкин эмас.

Функционал диагностиканинг аҳамияти сурункали касалликни даволашда ўз вақтда касб этади.  Юрак-қон томир, асаб ва нафас олиш тизимларининг функсионал ҳолатини баҳолаш тадқиқотларнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Марказимиз самарали ва аниқ ташхис қўйиш учун энг замонавий ускуналарга эга.

Мисол учун,

«Labtech»   (Венгрия) томонидан ишлаб чиқарилган Ҳолтер тизими ЭКГ «ЕC-3Н», айниқса, ЕС-3Н рекордери,  юқори аниқлик билан 3-та мустақил ЭКГ канални рўйхатга олади. Рўйхат таркибига стимулланган қисқаришлар сони ҳам киради.

Ихчам  бир ва уч каналли рақамли электрокардиограф ўзида юқори сифат ва функционаликни бирлаштиради. Иқтисодий жиҳатдан самарали, ишончли ЭКГ қурилмасидан фойдаланиш осон, реал вақтда ёзиб олиш имконини беради. ЭКГ — 12 стандарт узатмага эга: I, II, III, aVR, aVL, aVF, V1, V2, V3, V4, V5, V6.

Қўл ва оёк машқлари учун Тренажёр MOTOmed viva2 реабилитацияни амалга ошишда ёрдам беради, чунки бу қандай об ҳаво ва қайси йил вақтилигидан катъий назар терапия машғулотларини регуляр ҳолда ўтказилишини таъминлайди. Маҳсус кўл ва тананинг юқори  қисм мушаклари машғулотлари елка, кўкрак мушакларини мустаҳкамлайди. Германияда, Мотомед вива2 машғулот курилмаси ёрдамчи  реабилитация воситаси сифатида давлат тиббий суғурта томонидан эътироф этилган.

Реабилитацион югуриш йўлагидан мақсад жарроҳлик амалиётидан олдин ва ундан сўнг тўғридан-тўғри таянч-ҳаракат тизими функциясини тиклаш.