Тошкент шахрида 2021 йил 17 феврал куни «КЛИНИК ИНСУЛТОЛОГИЯ» халқаро online таълим курси ўтказилди

Тошкент шахрида 2021 йил 17 феврал куни «КЛИНИК ИНСУЛТОЛОГИЯ» халқаро online таълим курси ўтказилди

Тошкент шахрида 2021 йил 17 феврал куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий маркази мажлислар залида йиғилган мутахасисслар ва Республикамизнинг турли худудларидан online қатнашчилар иштирокида. Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори академик Каримов Шавкат Ибрагимович томонидан хозирги кундаги долзарб мавзу ишемик инсулт хақида маруза ўқилди. Маруза “Бош мия инсултини олдини олиш ва профилактикасида ангиожаррохлик”  мавзусига бағишланди.

Маъруза давомида хозирги кундаги ишемик инсултнинг Ўзбекистонда учраш даражаси, ногионлик кўрсаткичи, вилоятлардаги инсултга бўлган ёндошув ва уни ташхислашдаги холатлар тахлили кўрсатиб ўтилди. Марузачи томонидан йиғилганлар эътиборига хавола қилинга маълумотлар катта қизиқиш билан қабул қилинди ва маруза якунида саволлар ва мухокамалар кўринишида давом эттирилди. Академик Шавкат Ибрагимович Каримов хозирги кунда инсултни камайтириш учун ахоли орасида тўғри тушунтириш ишлари олиб боришда соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғимлари барораб жавобгар эканликларини қайта такидлаб ўтдилар. Ўқилган маъруза келажакда юртимиза ишемик инсултни олдини олишда хизмат қилишида катта ахамият касб этади деган умидда эканликларини барча йиғилганлар ва қатнашчилар ижобий қабул қилишди. Маърузада Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий маркази мутахассилари, клиник ординаторлар, малака ошириш курси шифокорлари, магистрлар ва шифокорлар жами сони 72 та, online 245 та қатнашчи турли вилоятлардан кузатиб бордилар.

Fikr bildirish