Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида, 5 март 2020 йилда, семинар тренинг ва мастер-класслар ўтказилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида, 5 март 2020 йилда, семинар тренинг ва мастер-класслар ўтказилди

5 март куни Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директори академик Ш.И. Каримов , бошчилигидаги ишчи гурух «Сурункали бош мия кон айланиши етишмовчилигининг бутун дунё ва Ўзбекистондаги холати» мавзусида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ходимларига неврологларга, кардиологларга, умумий амалиёт шифокорлари, ультратовуш диагностикаси шифокорлари ва кон томир хирурглари билан давра сухбати ўтказилди. Сухбатда умумий катнашганлар сони 14 та Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ходимлари катнашдилар сухбатдан кейин мутахасисслар билан биргаликда мавзуга оид савол жавоблар ўтказилди. Сухбатдан асосий мақсад хозирги кунда сурункали бош мия кон айланиши етишмовчилиги бор беморларни эрта даврларда ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш ва жойларда ташкил қилиш, хозирги кундаги дунё тиббиёти тактикаси ва мутахасиссларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ходимларининг вазифалари такидланди.

Сирдарё вилояти Гулистон шахар кўп тармокли тиббиёт марказида умумий 40 та бемор кўрикдан ўтказилди ва шулардан 18 та беморга амалиётга кўрсатмалар аникланди ва тегишли тавсиялар берилди колганларига тавсиялар берилди ва кузатувда бўлиб туриш таькидланди.

РШТЁИМ Сирдарё филиали кардиология ва неврология бўлимларида 47 та беморга юкори технологияли каротид дуплекс текшируви бажарилди ва шулардан 23 та беморга амалиётга кўрсатмалар аникланди ва тегишли тавсиялар берилди колганларига тавсиялар берилди ва кузатувда бўлиб туриш таъкидланди.

Fikr bildirish