Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химоя қилинди.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химоя қилинди.

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази қабул бўлими шифокори Муминов Рустам Тулкинбаевич 25 июнь 2019 йилда «Икки томонлама уйқу қон томирлари атеросклеротик зарарланишида хирургик даволашни такомиллаштириш» мавзусидаги 14.00.34 – юрак-қон томир хирургияси йўналишидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида мувофақиятли якунланди. Илмий ишга рахбарлик қилган марказ директори тиббиёт фанлари доктори, профессор, РФА ва ЎФА академияси академиги Каримов Ш.И. бошчилигида якунланган навбатдаги илмий ишнинг Ўзбекистон қон томир жаррохлиги сохасида ўз ўрнига эга бўлиши йиғилганлар томонидан такидлаб ўтилди. Илмий ишга расимий оппонентлар тиббиёт фанлари доктори, профессор Зотиков А.Е., тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахритдинов Ф.Ш., лар томонидан илмий иш ва илмий изланувчи хақида ижобий фикирлар билдирилди. Етакчи ташкилот «Қозоғистон миллий кардиохирургия маркази» давлат бюджет ташкилотидан илмий ишга юборган тақриз хайат аъзолари ва йиғилганларга ўқиб эшитирилди.

 

 

Fikr bildirish