Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ва Ўзбекистон Республикаси ССВ билан биргаликда, ўз олдига қўйган мақсадларидан бири бўлмиш чекка худудлардан бири Сурхандарё вилояти Денов шахрида 15 ноябрь 2019 йилда бирламчи амалиёт шифокорлари, невролог, кардиолог, офтальмологларга ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлмиш сурункали бош мия қон айланаши етишмовчилиги ва юрак ишемик касалликларини эрта ташхислаш ва даволашда янгича ёндашувлар мавзусига бағишланган семинар тренинг ўтказилди.

Бундан ташкари эрта диагностикада мухим ахамиятга эга бўлган уйқу қон томирларини дуплекс сканерлаш, невролог кўриги, офтальмолог кўригидан йигилган шифокорларга мастер класс ўтказилинди.

Ўйлаймизки ССВ ва марказ томонидан режалаштирилган тадбир самарали ўтказилинди ва тадбирда 300 дан ортик шифокорлар иштирок этиб керакли булган тавсияларни ўзлари амалиётда ишлатиш учун билиб олишди.