Самарқанд вилояти, Ургут туманида, 29 феврал 2020 йилда, семинар тренинг ва мастер-класслар  ўтказилди

Самарқанд вилояти, Ургут туманида, 29 феврал 2020 йилда, семинар тренинг ва мастер-класслар ўтказилди

29 феврал академик Каримов Ш.И. бошчилигидаги ишчи гурух «Сурункали бош мия кон айланиши етишмовчилигининг бутун дунё ва Ўзбекистондаги холати» мавзусида Самарқанд вилояти Ургут туманида вилоят кўп тармокли тиббиёт маркази ходимларига неврологларга, кардиологларга, умумий амалиёт шифокорлари, ультратовуш диагностикаси шифокорлари ва кон томир хирурглар ва офтальмологларга маъруза ўқилди. Маърузада умумий катнашганлар сони 295 та. Самарқанд вилояти регионларидан шифокорлар катнашдилар маърузадан кейин мутахасисслар билан биргаликда мавзуга оид кизикарли савол жавоблар ўтказилди. Маърузадан асосий максад хозирги кунда сурункали бош мия кон айланиши етишмовчилиги бор беморларни эрта даврларда ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш ва жойларда ташкил қилиш, хозирги кундаги дунё тиббиёти тактикаси ва мутахасиссларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари презентациялар ёрдамида курсатиб берилди.

Самарқанд вилояти Ургут тумани кўп тармокли тиббиёт марказиневрология, кардиология ва эндокринология бўлимларида умумий 66 та бемор кўрикдан ўтказилди ва шулардан 27 та беморга амалиётга кўрсатмалар аникланди ва тегишли тавсиялар берилди колганларига тавсиялар берилди ва кузатувда бўлиб туриш таькидланди.

Fikr bildirish