РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШГАН МАРКАЗИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ ТАШКИЛ КИЛИНДИ

РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШГАН МАРКАЗИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ ТАШКИЛ КИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли буйруғига биноан, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси билан биргаликда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қон томир жаррохлиги бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Фарғона вилояти минтақавий филиали очилди. 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали томонидан Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган марказида тўлақонли иш юритиш  мақсадида филиалга маъсул ходимлар бириктирилди ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалри ўзаро келишиб олинди. Шу куниёқ  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослашган маркази ходимлари билан биргаликда беморларни кўриги бошлаб юборилди .

Fikr bildirish