Тиббиёт фанлари бўйича докторлик (DSc) диссертацияси мувофақиятли якунланди.

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази директор ўринбосари Юлбарисов Абдурасул Абдужалилович 30 май 2019 йилда «Уйқу ва коронар қон томирлари қўшма зарарланишида эрта ташхислаш ва жаррохлик даволашни такомиллаштириш» мавзусидаги 14.00.34 – юрак-қон томир хирургияси йўналишидаги тиббиёт фанлари бўйича докторлик (DSc) диссертацияси Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази анжуманлар залида мувофақиятли химоя қилинди. Илмий ишга рахбарлик қилган марказ директори тиббиёт фанлари доктори, профессор, РФА ва ЎФА академияси академиги Каримов Ш.И. якунланган илмий ишнинг салохияти ва Ўзбекистон тиббиётидаги ўрни хақида фикир билдирдилар. Илмий ишга расимий оппонентлар тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик Акчурин Р.С., тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахритдинов Ф.Ш., тиббиёт фанлари доктори, профессор Муминов Ш.М. лар томонидан илиқ фикирлар билдирилди. Етакчи ташкилот «А.В.Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси) илмий ишга юборган ижобий тақриз хайат аъзолари ва йиғилганларга ўқиб эшитирилди. Илмий хайат раиси тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик Назаров Ф.Г. ва хайат аъзолари, хамкасб шифокорлар Юлбарисов Абдурасул Абдужалиловичга келажакдаги ишларига омад ва мувофақиятлар тилашди.

Fikr bildirish