You are currently viewing Марказимиз бир гуруҳ фидоий ходимлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланишди!

Марказимиз бир гуруҳ фидоий ходимлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланишди!

Марказимизда ҳам ушбу коронавирус пандемияси авж олган дамларда энг олдинги фронтда туриб, ушбу касаллик билан курашган, ўзи ва оиласи саломатлигини хавф остига қўйиб, инсонларни коронавирус касаллигидан фориғ бўлишлари учун шифо масканларида фаолият юритган марказимизнинг бир қанча фидоий ҳодимлари Президентимиз томонидан ушбу «Меҳр-саховат» кўкракнишони билан тақдирланишди.

Директоримиз профессор Каримов Шавкат Ибрагимович томонидан ушбу кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди. Шавкат Ибрагимович барча жонкуяр ва фидоий ҳамкасбларимизга катта миннатдорчилик билдириб, уларни халқимиз, юртимиз олдидаги кўрсатган қахрамонликлари барча учун ибрат бўлиши ва барчамиз улар билан фахрланишимизни таъкиблаб ўтдилар.

Fikr bildirish